Ishonch telefoni
Bosh sahifa » Axborot xizmati / Neft baza yangiliklari » Олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида сиртқи ва кечги таълим шаклида ходимларни мақсадли ўқитиш тартиби тўғрисида.

Олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида сиртқи ва кечги таълим шаклида ходимларни мақсадли ўқитиш тартиби тўғрисида.

1-08-2024, 16:28
80

"Урганч нефт базаси" МЧЖ   "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг 53-сонли бошқарув қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида сиртқи ва кечги таълим шаклида ходимларни мақсадли ўқитиш тартиби тўғрисидаги Низом талаблари асосида, бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқитиш учун танлов эълон қилади.

Танлов 2024 йил 2 август куни  соат 15:00 да "Урганч нефт базаси" МЧЖ маъмурият биносида ўтказилади. Номзодларнинг танлаган бакалавриат таълим йўналиши унинг иш фаолиятига мос келиши зарур. Таълим йўналишлари жамият заруриятига қараб белгиланади.

Жамиятнинг имкониятидан келиб чиқиб, меҳнатни муҳофаза қилиш техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, энергетик,  нефт база, филиал,  АЁКШ ва ФЁТШларидан фойдаланиш, қурилиш ва таъминот  бўйича мутахассисларга бўлган  эҳтиёж зарурлиги  сабабли, шу йўналишлар бўйича  танлов қабул қилинади.

Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.