"Урганч нефт базаси" МЧЖда "Коррупцияга қарши курашиш йўналишдаги юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзуси юзасидан ўтказилган ўқув-семинар тўғрисида.





Мамлакатимизда ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида коррупцияга қарши курашиш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар ва қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар тўғрисида.
Молиявий ва комплаенс назорати департаментининг 28.12.2023 йилдаги 06-43-03-531-сонли хизмати хати ижросини таъминлаш мақсадида, Урганч нефт базаси” МЧЖ бўйича бош комплаенс инспекторининг “Коррупцияга қарши йўналишдаги юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзуси юзасидан ўқув-семинар мавзуси бўйича маърузаси тўғрисида.
Семинар-йиғилишга раислик этувчи жамият директорининг биринчи ўринбосари – бош муҳандис Х.Эргашев кириш сўзи билан чиқиб семинар йиғилишини очиқ деб эълон қилди ва коррупцияга қарши курашиш Ўзбекистонда давлат сиёсатининг энг устувор йўналишига айланиб улгурганлиги, буни сўнгги йилларда соҳага оид қабул қилинган концептуал аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, коррупцияни олдини олишга қаратилган маъмурий ислоҳотлар мисолида ҳам кўриш мумкинлиги, мамлакатимиз ҳамда жамиятимизда коррупцияга қарши курашиш изчиллик билан олиб борилаётганлиги, бугунги кунда коррупция хавфининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасидаги жамиятимизда кенг қамровли ишлар амалга оширилаётганлигини айтиб ўтди.Семинар-йиғилишда жамият директорининг биринчи ўринбосари – бош муҳандис Х.Эргашев ўз сўзини давом қилдириб, коррупцияга қарши курашнинг сифат ва сон жиҳатдан мутлақо янги даражага кўтарилиши Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси маҳсули эканлиги, жумладан, давлат раҳбарининг жамиятни «ҳалоллик вакцинаси билан эмлаш» зарурияти ҳақидаги фикрлари бу борадаги ишларга қўйилган тамал тоши десак, асло муболаға бўлмаслиги, жамиятимизда коррупция иллати ўзининг турли кўринишлари билан тараққиётимизга ғов бўлмаётганлиги, бу ёвуз балонинг олдини олмасак, ҳақиқий ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яратиб бўлмаслиги, умуман, жамиятнинг бирорта тармоғи ривожланмаслиги тўғрисида айтиб ўтди.
Филиал ишчи-ходимлари иштирок этган ушбу тадбирда “Урганч нефть базаси” МЧЖ юридик хизмати бўлими бошлиғи Б.Худайберганов кун тартибидаги ўқув семинар мавзуси юзасидан маъруза билан қатнашди.
Келгусида давлатимиз равнақи учун ҳар бир Ўзбекистон фуқароси масъул эканлиги, коррупцияга қарши курашиш – бутун бир миллат зиммасидаги масъулият эканлигини англаб, миллий давлатчилигимиз равнақи учун барча сидқидилдан меҳнат қилиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.
Семинар-йиғилиш қатнашчилари кун тартибида келтирилган муҳокама қилинган масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Hamda bularni ko'ring
“Урганч нефт базаси” МЧЖда “"Коррупцияга қарши курашишнинг устувор йўналишларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни ва унга қарши курашиш бўйича ижобий хулқни шакллантириш"” мавзусида ўқув-семинари ташкил қилинди.24-05-2024, 06:35
“Урганч нефт базаси” МЧЖда “Монополияга қарши қонунчиликдаги асослар” мавзусида ўқув-семинари ўтказилди.25-04-2024, 11:13
“Жамиятда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни бартараф этиш”27-06-2024, 16:32
UNG tarixi31-01-2024, 17:10
Олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида сиртқи ва кечги таълим шаклида ходимларни мақсадли ўқитиш тартиби тўғрисида.1-08-2024, 16:28











