Ishonch telefoni
Bosh sahifa » Korrupsiyaga qarshi kurashish / Neft baza yangiliklari » “Урганч нефт базаси” МЧЖда “Монополияга қарши қонунчиликдаги асослар” мавзусида ўқув-семинари ўтказилди.

“Урганч нефт базаси” МЧЖда “Монополияга қарши қонунчиликдаги асослар” мавзусида ўқув-семинари ўтказилди.

25-04-2024, 11:13
94


“Урганч нефт базаси” МЧЖда “Монополияга қарши қонунчиликдаги асослар” мавзусида ўқув-семинари ўтказилди.

 

Жорий йилнинг 23 апрель куни жамият марказий биносида жамиятда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ишчи-ходимлар иштирокида  Монополияга қарши қонунчиликдаги асослар” мавзусида ўқув-семинари ташкил этилди.

Ташкил этилган ўқув-семинарида директор ўринбосарлари, филиал бошлиқлари, бўлим бошлиқлари,  жамият ва унинг филиалларига қарашли ФЁТШларнинг катта операторлари ва ишчи-ходимлар иштирок этдилар.

Тадбир давомида “Урганч нефт базаси” МЧЖ бўйича бош комплаенс инспектори Ж.Жумамуратов сўзга чиқиб, монополияларнинг иқтисодий асослари ва уларнинг турлари,  мамлакатимизда  рақобатчилик муҳитининг вужудга келиши ва монополияга қарши қонунчилик асослари тўғрисида гапириб ўтди.

Бундан ташқари, монополияга қарши комплаенс тизими тушунчаси  рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар хавфини аниқлаш  ва уларни олдини олишга қаратилган ички ташкилий чора-тадбирлар ва таомиллар тизими эканлигини таъкидлаб ўтиб, жамиятда монополияга қарши комплаенс тизимида аниқланган хавф-хатарлар тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди.

Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.