“Жамиятда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни бартараф этиш”

“Урганч нефт базаси” МЧЖда “Жамиятда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни бартараф этиш” мавзусида ўқув-семинари ўтказилди.
Жорий йилнинг 26июнь куни жамият марказий биносида, жамиятда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ишчи-ходимлар иштирокида “Жамиятда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни бартараф этиш” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.
Ташкил этилган ўқув-семинарда директор ўринбосарлари, филиал бошлиқлари, бўлим бошлиқлари, жамият ва унинг филиалларига қарашли ФЁТШларнинг катта операторлари ва ишчи-ходимлар иштирок этдилар.
Тадбир давомида “Урганч нефт базаси” МЧЖ бўйича бош комплаенс инспектори Ж.Жумамуратов сўзга чиқиб,манфаатлар тўқнашуви шакллари, унинг оқибатлари, давлат хизматида, шу жумладан тизимда манфаатлар тўқнашувини бартараф этишнинг ҳуқуқий асослари ва амалий жиҳатлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, семинар давомида манфаатлар тўқнашуви, манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича махсус бўлинма, шахсий манфаатдорлик, яқин қариндошлар тушунчалари ҳамда манфаатлар тўқнашувини аниқлаш, тартибга солиш, манфаатлар тўқнашувининг оқибатлари ва ушбу қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди.
Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.











