ВАКАНТ
#ВАКАНТ
⚡️ “Урганч нефт базаси” МЧЖ Хўжалик мудири лавозимига малакали ва тажрибали мутахассис таклиф этади.
1.🧾Tалаблар:
• йўналиши бўйича ўрта махсус ва махсус маълумот;
• мутахассислиги бўйича камида 1 йиллик иш тажрибаси;
• яхши ташкилий ва мулоқот қобилиятлари;
• ватанпарварлик ва хизмат бурчига фидоийлик;
• адолатлилик, ҳалоллик ва холислик
📋Асосий мажбуриятлари:
Корхона ёки унинг бўлинмаларига таъминот ва хўжалик хизмати кўрсатиш ишига раҳбарлик қилади. Хизмат жиҳозлари (инвентар)нинг сақланиши, тикланиши ва тўлдирилишини, шунингдек, бинолар ва улар атрофидаги ҳудудларда тозаликка риоя қилинишини таъминлайди. Биноларнинг ҳолатини кузатиб боради ва уларни ўз вақтида таъмирлаш учун чоралар кўради. Ходимларни котибият жиҳозлари ва хўжалик буюмлари билан таъминлайди. Кичик хизмат кўрсатиш ходимларига раҳбарлик қилади. Ходимлар томонидан меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишини таъминлайди
✅Биз таклиф қиламиз:
• иш ҳақи штат жадвалига мувофиқ;
• рағбатлантириш пуллари;
• барқарор меҳнат шароитлари ва касбий ўсиш имкониятлари.
📍 Манзил: Хоразм вилояти, Шовот тумани Арбоблар махаласи Арбоблар кўчаси 92 ўй
Фақат талабларга муносиб номзодлар қуйидаги ҳаволада
📝 Анкета тўлдиринг
✅Rezyumeni https://urganch-neftbaza.uz manziliga yuboring
☎️Мурожаат (Фақат талабларга мос номзодлар) учун; 👉+998 99 966 22 65
https://t.me/urganchneftbazasi











