Ishonch telefoni

ВАКАНТ

13-05-2025, 15:56
83
#ВАКАНТ
⚡️ “Урганч нефт базаси” МЧЖ    Тиббиёт хамшираси лавозимига малакали ва тажрибали мутахассис таклиф этади.

1.🧾Tалаблар:
• йўналиши бўйича ўрта махсус ва махсус маълумот;
• мутахассислиги бўйича камида 3 йиллик иш тажрибаси;
• яхши ташкилий ва мулоқот қобилиятлари;
• ватанпарварлик ва хизмат бурчига фидоийлик;
• адолатлилик, ҳалоллик ва холислик

📋Асосий мажбуриятлари:
2.Лавозимига оид вазифалари
Тиббиёт хамшираси:
2.1. тиббий ходим жамият ишчи-хизматчиларининг соғлигини назорат қилиб бориш билан бир қаторда автоёнилғикаш хайдовчилари, енгил автомашина хайдовчилари, автобус хайдовчилар, трактор-агрегат ва механизм хайдовчиларини алкогол ёки таркибида алкогол бўлган ичимликларини истеъмол қилган ёки қилмаганлигини аниқлаши, юрак уриш босимини текшириши, уларнинг соғлиги тўғрисида хулоса бериши ходимнинг меҳнатга қобилиятлилиги тўғрисида кунлик йўл варақаларга ўз имзоси хамда мухрини қўяди.
2.2. иш мобайнида барча ишчи хизматчиларга ўз ваколати доирасида малакали тиббий хизмат кўрсатади;
       2.3. барча бўлимларга қўйилган аптечкалардан тўғри фойдаланишни назорат қилиб, дори-дармонларни яроклилик муддатини назорат қилиб боради, ходимлар соғлиги тўғрисида тиббий назорат бўйича дафтар юритади.
2.4. тиббий хисобда турадиган ишчиларни соғлигини доимий назорат остига олади, жамият ишчи-хизматчиларини хар йили жадвал асосида режали тиббий кўрикдан ўтказиш ишларини ташкиллаштиради.
2.5. жамият ва унинг бўлимларида санитария ва эстетик ҳолатларини назорат қилиб боради.
2.6. грипп ёки бошқа юқумли касалликлар тарқалиши хавфини олдини олиш бўйича чора-тадбирлар режасини тузади ва профолактик тадбирларни амалга оширилишини таъминлайди, бу тадбирни шахар санэпидстанция ва шахар соғликни сақлаш бўлими билан хамкорликда амалга оширади.

✅Биз таклиф қиламиз:
• иш ҳақи штат жадвалига мувофиқ;
• рағбатлантириш пуллари;
• барқарор меҳнат шароитлари ва касбий ўсиш имкониятлари.

📍 Манзил: Хоразм вилояти, Урганч тумани Чаткўпир ҚФЙ Гардонлар маҳалласи, Парандачилик фабрикаси
Фақат талабларга муносиб номзодлар қуйидаги ҳаволада 
📝 Анкета тўлдиринг 
✅Rezyumeni https://urganch-neftbaza.uz manziliga yuboring
☎️Мурожаат (Фақат талабларга мос номзодлар) учун; 👉+998 99 966 22 65
https://t.me/urganchneftbazasi
Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.