Ishonch telefoni
Bosh sahifa » Axborot xizmati / Neft baza yangiliklari » “Урганч нефт базаси” МЧЖда “"Коррупцияга қарши курашишнинг устувор йўналишларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни ва унга қарши курашиш бўйича ижобий хулқни шакллантириш"” мавзусида ўқув-семинари ташкил қилинди.

“Урганч нефт базаси” МЧЖда “"Коррупцияга қарши курашишнинг устувор йўналишларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни ва унга қарши курашиш бўйича ижобий хулқни шакллантириш"” мавзусида ўқув-семинари ташкил қилинди.

24-05-2024, 06:35
56

 

“Урганч нефт базаси” МЧЖда “"Коррупцияга қарши курашишнинг устувор йўналишларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни ва унга қарши курашиш бўйича ижобий хулқни шакллантириш"” мавзусида ўқув-семинари ташкил қилинди.

Ташкил этилган ўқув-семинарида директор ўринбосарлари, филиал бошлиқлари, бўлим бошлиқлари,  жамият ва унинг филиалларига қарашли ФЁТШларнинг катта операторлари ва ишчи-ходимлар иштирок этдилар.

Унда Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Фармонининг  хамда жамиятимизда тасдикланган ички норматив хужжатларнинг мазмун-моҳияти  ҳақида тушунтирилди.

Бундан ташкари, тизимда мехнат фаолиятини олиб бораётган ишчи-ходимлар томонидан содир этилиши мумкин булган коррупциявий ҳуқуқбузарликлар, фаолиятда коррупциявий омилларни вужудга келиш сабаблари ҳамда шарт-шароитлари, уларни бартараф этиш усуллари тўғрисида тушунтириш берилди.

Тадбир давомида, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш соҳасида эришилган ютуқлар ва кутилаётган ўзгаришлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Тадбир сўнгида жамият  ходимлари томонидан коррупцияга оид ўзларини қизиқтирган саволлари бўйича тегишли жавоблар берилди.
Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.