Ishonch telefoni
Bosh sahifa » Neft baza haqida / Neft baza faoliyati » Таъкидлаш керакки, айни пайтда “Урганч нефт базаси”да бензин захиралари мавжуд, ёқилғи маҳсулотларини ҳудудлар кесимида қайта тақсимлаш ишлари узлуксиз амалга оширилмоқда.

Таъкидлаш керакки, айни пайтда “Урганч нефт базаси”да бензин захиралари мавжуд, ёқилғи маҳсулотларини ҳудудлар кесимида қайта тақсимлаш ишлари узлуксиз амалга оширилмоқда.

25-12-2025, 16:49
46


Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятида жойлашган “Урганч нефт базаси”га қарашли автомобил ёқилғи қуйиш шохобчаларида бензин таъминотида узилишлар мавжудлиги ҳақида хабар тарқалди.

Фуқаро мурожаатида кўрсатилган АЁҚШда бензин сотувининг вақтинча чекланиши логистика жараёнларидаги техник узилишлар, ёқилғи партияларини қабул қилиш ва қайта тақсимлаш билан боғлиқ режали ишлар сабабли юзага келган.

Таъкидлаш керакки, айни пайтда “Урганч нефт базаси”да бензин захиралари мавжуд, ёқилғи маҳсулотларини ҳудудлар кесимида қайта тақсимлаш ишлари узлуксиз амалга оширилмоқда.

Маълумот учун 2025 йил 24 декабрь куни Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан 5 280 тонна АИ-92 русумли автобензин биржа савдоларига қўйилган бўлиб, унинг 4 866 тоннаси харидорлар томонидан сотиб олинди.

Биржа савдоларига жойлаштирилаётган автобензин ҳажмини талаб ва таклифдан келиб чиқиб,  янада ошириш имконияти мавжуд.

“Урганч нефт базаси” МЧЖ Ахборот хизмати
Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.