Ishonch telefoni
Bosh sahifa » Faoliyati / Korrupsiyaga qarshi kurashish » Жорий йилнинг 26 июнь куни жамият марказий биносида жамиятда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ишчи-ходимлар иштирокида "Коррупцияга қарши курашиш Сиёсатининг талаблари ва унинг самарадорлигини таъминлаш чоралари" мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди

Жорий йилнинг 26 июнь куни жамият марказий биносида жамиятда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ишчи-ходимлар иштирокида "Коррупцияга қарши курашиш Сиёсатининг талаблари ва унинг самарадорлигини таъминлаш чоралари" мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди

27-06-2025, 14:30
19

Ташкил этилган ўқув-семинарда директор ўринбосарлари, филиал бошлиқлари, бўлим бошлиқлари,  жамият ва унинг филиалларига қарашли ФЁТШларнинг катта операторлари ва ишчи-ходимлар иштирок этдилар.

Тадбирда жамият бош ҳисобчи ўринбосари А.Раджапов мавзусида маъруза қилди. Семинар-йиғилишда бош ҳисобчи  ўринбосари А.Раджапов ўз маърузасида “Ўзбекнефтгаз" АЖнинг коррупцияга қарши курашиш сиёсати,   коррупцияга қарши ҳаракат соҳасида ўзаро боғлиқ тамойиллар, процедуралар ва аниқ чора тадбирлар мажмуини белгиловчи, коррупцияга қарши самарали комплаенс тизимини қуриш ва Ўзбекистон Республикасининг коррупция ҳаракатларига қарши қонун ҳужжатларининг талабларига риоя қилиш бўйича маҳаллий меъёрий акт эканлиги, ушбу сиёсат жамият ходимлари ва унинг бошқарув органлари ходимлари ва аъзолари ўртасида турли коррупцияга қарши ҳаракат масалаларда ягона тамойиллари ва талабларини шакллантириш, корпоратив бошқарувнинг барча даражадаги ҳар қандай шаклда ва кўринишларда коррупция ҳаракатларини қабул қилмаслик  ҳақида ягона тушунча яратиш, жамият фаолиятида коррупцион хавфларни камайтириш мақсадлари, вазифалари ва йўлларини аниқлаш ва тавсифлаш, жамият ходимларининг ҳуқуқий доирада фаолият юритишини, жамиятнинг қонун ҳужжатларида белгиланган нормаларга қатъий риоя этилишини ҳар томонлама таъминлаш мақсадда ишлаб чиқилганлиги  тўғрисида гапириб ўтди. 

Шунингдек, семинар давомида манфаатлар тўқнашуви, манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича махсус бўлинма, шахсий манфаатдорлик, яқин қариндошлар тушунчалари ҳамда манфаатлар тўқнашувини аниқлаш, тартибга солиш, манфаатлар тўқнашувининг оқибатлари ва ушбу қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди.

Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Hamda bularni ko'ring
Жорий йилнинг 26 июнь куни жамият марказий биносида жамиятда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ишчи-ходимлар иштирокида "Коррупцияга қарши курашиш Сиёсатининг талаблари ва унинг самарадорлигини таъминлаш чоралари" мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди27-06-2025, 14:34 “Урганч нефт базаси” масъулияти чекланган жамиятида 9-декабрь “Коррупцияга қарши курашиш куни ва очиқ эшиклар” мавзуси юзасидан ўқув-семинар мавзуси тўғрисида.6-12-2024, 01:05 “Урганч нефт базаси” МЧЖда “Монополияга қарши қонунчиликдаги асослар” мавзусида ўқув-семинари ўтказилди.25-04-2024, 11:13 "Урганч нефт базаси" МЧЖда "Коррупцияга қарши курашиш йўналишдаги юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзуси юзасидан ўтказилган ўқув-семинар тўғрисида.29-10-2024, 14:37 “Урганч нефт базаси” МЧЖда “"Коррупцияга қарши курашишнинг устувор йўналишларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни ва унга қарши курашиш бўйича ижобий хулқни шакллантириш"” мавзусида ўқув-семинари ташкил қилинди.24-05-2024, 06:35