Ishonch telefoni
Bosh sahifa » --- » “Жамиятда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни бартараф этиш”-мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.

“Жамиятда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни бартараф этиш”-мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.

29-05-2025, 13:00
103

Жорий йилнинг 28 май куни жамият марказий биносида жамиятда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ишчи-ходимлар иштирокида  Манфаатлар тўқнашувини аниқлаш, бошқариш, бартараф этиш чораларини кўриш ва бу соҳадаги қонунчилик асосларини ўрганиш” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.Тадбир давомида жамият бош ҳисобчи ўринбосари  А.Раджапов сўзга чиқиб, манфаатлар тўқнашуви шакллари, унинг оқибатлари, давлат хизматида, шу жумладан тизимда манфаатлар тўқнашувини бартараф этишнинг ҳуқуқий асослари ва амалий жиҳатлари ҳақида батафсил маълумот берилди.Шунингдек, тадбир давомида манфаатлар тўқнашуви, манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича махсус бўлинма, шахсий манфаатдорлик, яқин қариндошлар тушунчалари ҳамда манфаатлар тўқнашувини аниқлаш, тартибга солиш, манфаатлар тўқнашувининг оқибатлари ва ушбу қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди.Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.